МАҲ Комиссиясининг Тошкентдаги йиғилишида 15 зиёд масалалар кўриб чиқилади
Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ - Минтақавий алоқа ҳамдўстлиги (МАҲ) Комиссиясининг Тошкентда ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида 15 зиёд масалалар кўриб чиқилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2014 йилнинг 22-24 сентябида Тошкентда МАҲ Комиссиясининг ахборотлаштириш ва инфокоммуникациялар иқтисодиёти бўйича 31/34-қўшма йиғилишларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Хусусан, иштирокчилар МДҲга аъзо мамлакатларнинг ахборот жамиятини қуриш ва ривожлантиришдаги ҳамкорлик стратегиясининг бажарилиши ва 2015 йилгача бўлган муддатда уни амалга ошириш ҳаракатлари режаси, шунингдек, стратегияга киритиладиган ўзгартишларни муҳокама қиладилар. Шунингдек, қатнашчилар МДҲнинг АКТ соҳасидаги асос ташкилоти ишини, МДҲ мамлакатларининг Халқаро электр алоқа иттифоқи (ХЭАИ) томонидан қабул қилинган минтақавий ташаббусларининг бажарилишини, электрон имзоларни қўллаш бўйича тарифларни белгилаш қоидалари ва бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқадилар”, - деб таъкидлашди МАҲ Комиссияси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, 1998 йилда ташкил этилган МАҲ Ахборотлаштириш Комиссиясининг асосий вазифаси МАҲ иштирокчиларининг МДҲ мамлакатларида ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва қўллаш масалаларини ҳал қилишдаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш ҳисобланади.