Мақсадимиз – маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат товарлари нархини арзонлаштириш – Мирзиёев

Дата: 15:59, 12-06-2018.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қува туманига ташрифи чоғида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди, деб хабар беради президентнинг матбуот хизмати. 

Таъкидланишича, тақдим этилган паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, туячилик, картошкачилик, лимончилик тармоқларини ривожлантириш, агрологистика маркази ташкил этиш, ер ўлчаш, сувдан унумли фойдаланиш ва бошқа лойиҳалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

“Бу тармоқлар халқимизнинг ризқи манбаи. Мақсадимиз - маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат товарлари нархини арзонлаштириш. Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашга имкони бўлсин”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, президент тадбиркор ва мутахассислар билан ҳам суҳбатлашди. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, уларни сақлаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 12 июнда Ш. Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Сурат манбаи: http://www.press-service.uz/ru/lists/view/1784

Янгилик билан ўртоқлашиш: