Мадриднинг “Реал” жамоасининг уч машҳур тренерлари Тошкентга етиб келди

Дата: 16:18, 01-06-2018.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Мадриднинг “Реал” жамоасининг уч машҳур тренерлари Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентелар Тошкентга етиб келдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитасидан (МОҚ) маълум қилишларича, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда меҳмонларни ЎФУ, мухлислар ва ОАВ вакиллари кутиб олдилар.

Қайд этиш зарурки, Карлос Альберт 2008-2015 йилларда дарвозабонлар тренери сифатида “Реал Мадрид”нинг асосий таркиби билан ишлаган ва Икер Касильяснинг мураббийси саналади. Ҳозирги пайтда Карлос Альберт Қироллик клубида услубчи бўлиб ишлайди.

Испан мутахассислари Тошкентда 16 июнгача бўладилар ва болалар учун футбол бўйича маҳорат дарслари ўтказадилар. Тадбирлар 1 июнда бошланади.

Мутахассисларнинг ташрифи Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича ҳамкорлик келишувидан келиб чиқиб ташкил этилган. Ташрифнинг барча тафсилотлари испан академияси бошқарувчилари Андреса Антонио ва Хуана Паблоларнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳокама қилинган эди.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/51287

Янгилик билан ўртоқлашиш: