МАГАТЭнинг Самарқанддаги йиғилиши иштирокчилари юқори бойинтирилган уранни олиб чиқиб кетиш технологияларини муҳокама қилмоқдалар

Дата: 17:13, 04-06-2015.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) томонидан Самарқандда ўтказилаётган йиғилишида мутахассислар тадқиқот реакторларидаги ядро ёқилғисини олиб чиқиб кетиш тажрибалари билан алмашмоқдалар. Бу ҳақида чоршанба куни Ўзбекистон Фанлар академияси (ФА) матбуот хизмати хабар килди.

Таъкидланишича, МАГАТЭ йиғилишидан кўзланган вазифалар – жаҳондаги илк марта амалга ошириладиган юқори бойинтирилган суюқ уранни олиб чиқиб кетиш ва Ўзбекистонда жойлашган “Фотон” радиотехник мажмуини эксплуатациядан чиқариш режаларини муҳокама қилишдан иборат. Жўнатишга тайёргарлик ишлари 2012 йилда бошланган. Лойиҳани амалга ошириш шу каби материаларни тарқатмасликка хизмат қилади ва атроф муҳитга ижобий таъсир қилади.

“Форумда бундан олдинги ташув тажрибалари таҳлил этилиб, ушбу йўналишдаги ишларни такомилаштириш йўллари кўриб чиқилади”, - деб таъкидлашди ФА матбуот хизматида.

2014 йилнинг декабрида Россия Ўзбекистондан РФга ишлатилган юқори бойинтирилган ядро ёқилғисини олиб чиқиб кетиш бўйича келишувни ратификация қилди. Унга кўра, олиб кетилган ёқилғи “Маяк” ИЧБ” қайта ишланиб, ҳосил бўлган қолдиқлар РФ ҳудудида қолдирилади.

2012 йилда РФга Ўзбекистон ФА Ядро физикаси институти тадқиқот реакторида ишлатилган оғирлиги 73 кг бўлган юқори бойинтирилган иссиқлик чиқарувчи йиғинмалар олиб кетилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: