“Магна Интернэшнл Гмбх” вице-президенти Ўзбекистон ТИАИСВда музокаралар ўтказди

Дата: 15:45, 01-05-2014.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Конрад Аденауэр жамғармаси бошқаруви аъзоси, “Магна Интернэшнл Гмбх” концерни вице-президенти Дитер Альтхаус билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради UzDaily.uz портали.
Музокаралар чоғида икки мамлакат, шу жумладан, “Магна Интернэшнл Гмбх” концерни ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Ўзбек томони Д. Альтхаусни Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги фаолиятига 20 йил тўлиши муносабати билан табриклади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: