МАК авиация техникаси сотилиши ҳақида эълон қилди

Дата: 16:02, 24-04-2018.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) муқаддам ишлатилган самолёт ва вертолётларнинг сотилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) миллий авиаташувчи матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Самолёт-мотор паркининг унификация қилиниши муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси эксплуатациядан чиқарилган ва сақланаётган қуйидаги авиация техникасини сотувга қўяди”, - дейилади МАК хабарида.

Хусусан, авиакомпания Ил-76ТД UK76427 ($2246090), Ил-76ТД UK76793 ($240460), Ил-76ТД UK76794 ($1424010), Ил-76ТД UK76821 ($1552580), Ил-76ТД UK76831 ($2701770) ҳаво кемаларини сотувга чиқарди.

Бундан ташқари, махсус авиация ишлари авиакомпанияси (САР) Ми-8Т, Ми-8МТВ-1 вертолётлари, ТВ2-117АГ, ТВ3-117ВМ ва АШ-62ИР авиадвигателларининг ҳам сотилишини эълон қилди.

 

Сурат манбаи: https://www.ozodlik.org/a/29144696.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: