МАК “Ҳаж-2018” дастури доирасида “Boeing-767” лайнерларида рейсларни бажаради
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 29 июлдан 13 августгача “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) “Ҳаж-2018” дастури доирасида “Boeing-767” лайнерларида рейсларни амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Катта ҳаж” қилишни истаган ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига “Boeing-767” самолётларида етказилади.
“Жорий йилда дастур доирасида “Тошкент-Мадина-Тошкент” йўналишида 32 рейсни амалга ошириш, 7,2 минг зиёратчиларни манзилига етказиш режалаштирилмоқда. Анъанага мувофиқ, йўловчиларни бортларда овқатлантириш ва улар учун барча қулайликларни яратишга катта эътибор қаратилади”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://uztag.info/ru/news/uzbekiston-khavo-yullari-zapustil-pryamoy-marshrut-rim-urgench