МАК бизнес тоифадаги йўловчилар учун хизмат ва бортда овқатланиш шароитларини янгилади

Дата: 16:50, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) бизнес тоифадаги йўловчилар учун хизматлар ва бортда овқатланиш шароитларини янгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йил 1 мартдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг 5 соадтдан зиёд давом этувчи рейслари йўловчиларга янги турдаги йўл тўпламлари таклиф этилмоқда. Унга парвоз пайти зарур буюмлар билан биргаликда француз ишлаб чиқарувчилари томонидан яратилган кўл креми ва лаблар учун бальзамдан иборат косметик тўпламлар кирилтилган”, - дейилади авиакомпания хабарида.

Шунингдек, ўртамагистраль рейслардаги йўл тўпламлари буюмлари ҳам янгиланган, жумладан, ёстиқчалар ва ёпинчиқлар дизайн ва сифати ҳам янгиланди. Эндиликда МДҲ бўйлаб Boeing 767 ва Boeing 787 Dreamlinerда бажарилувчи рейсларда эргономик шаклдаги ёстиқчалар таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, МАК йўловчилари истакларидан келиб чиқиб, МАКнинг халқаро рейсларида бортда овқатланиш шароитлари ҳам янгиланди. Бизнес тоифадаги йўловчилар таомномага янги газак, ширинлик ва иссиқ овқатлар турлари қўшилди.

Сурат манбаи: http://www.uznews.uz/ru/article/9308

Янгилик билан ўртоқлашиш: