МАК борткузатувчилари “Sky Service 2017” форуми доирасида конкурс ғолиблари бўлдилар

Дата: 16:15, 04-05-2017.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) борткузатувчилари “Sky Service 2017” “Фкуқаролик авиациясида сервис хизматлари” халқаро форуми доирасида конкурс ғолиблари бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конкурсда 21 авиакомпаниянинг борткузатувчилари қатнашиб, улар учун ISPY ноёб технологияси бўйича ўқув тренинглари, SKYSHOP каталогига кирган таниқли савдо маркаларидан маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Ҳар бир 4 мавзули тренинглар натижалари бўйича уч финалчи танлаб олиниб, уларга совринлар топширилди.

Ўзбек жамоасининг ғалабаси миллий авиаташувчи бортларидаги юқори даражадаги хизматнинг исботи бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: