МАК Наврўз байрами муносабати билан республика ичидаги рейсларга чегирма жорий этди

Дата: 17:30, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Наврўз” умуммиллий байрамини нишонлаш муносабати билан республика ички йўналишларида чегирмалар тақдим этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан 2018-йилнинг 18-мартидан 22-мартигача республика ички йўналишларига қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Хусусан, индивидуал йўловчилар учун 30%, туристик гуруҳлар (5 ва ундан кўп киши), мактабгача ёшдаги болаларга 6 ёшдан 15 ёшгача, коллеж, лицей ва университет талабалари учун 40%, оила учун (2 ёки ундан ортиқ киши) ҳамда 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни кузатиб борадиган ота-оналар учун чипта нархидан 50% чегирмалар кўзда тутилган.

“Чегирмалар республика ичидаги рейсларда 2018 йилнинг 18,19, 20, 21, 22 март кунлари амал қилади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://potrebiteli.uz/potrebiteli/navigator-po-lente/detail.php?ID=3631&sphrase_id=591278

Янгилик билан ўртоқлашиш: