МАК “Тошкент” аэропорти учиш-қўниш участкаларини капитал таъмир қилади

Дата: 18:24, 01-06-2017.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси  Ислом Каримов номидаги “Тошкент” аэропорти учиш-қўниш участкаларини капитал таъмир қилади.

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, таъмир ишлари учишлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 1 июндан 31 июлгача аэропортнинг фақат битта учиш-қўниш полосасидан фойдаланади. Шунга қарамай барча рейслар ўз вақтида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: