МАК Тошкентдан Майамига жозибадор авиатарифлар таклиф этмоқда

Дата: 15:08, 08-07-2016.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Майами (АҚШ) оммабоп йўналишига жозибадор авиатарифлар ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАКдан хабар беришларича, рейслар ҳамкор авиакомпаниялар билан биргаликда интерлайн ҳамкорлиги доирасида бажарилмоқда.

 Тошкент-Майами-Тошкент йўналишидаги чипта нархи 3 млн. 470 минг сўм ва Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги қисм учун + 353$ни ташкил қилади.

 Тошкент – Рим – Майами рейси пайшанба кунлари, ортга қараб эса душанба кунлари бажарилмоқда.

 Учишлар барча қулайликларга эга Airbus ва Boeing лайнерларида амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: