Махфий қўшимча Ўзбекистонда кокос етиштиришга ёрдам беради

Дата: 15:18, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятлик фермер тропик дарахатлар, хусусан, кокос пальмаларини кескин континентал иқлимда ўстиришнинг ноёб технологиясини ишлаб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пальмалар қишда музлаб қолмаслиги учун (чунки бу ерда январда ўртача ҳарорат +4°Cдан −8°Cгачани ташкил қилади) пакана пальманинг махсус совуққа чидамли нави биогумус, қум ва номи маълум қилинмаётган элементдан иборат тупроқ қоришмасига экилади. Кўчатларни қаттиқ совуқдан ҳимоялаш ва иссиқликни сақлаш учун улар тент билан ўраб қўйилади, новдалар эса ер сатҳидан 1-1,5 метр қуйиликда, махсус чуқурларга экилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: