Махсус давлат корхонаси Қорақалпоғистонда балиқчиликни ривожлантириш билан шуғулланади

Дата: 17:55, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Мўйноқ туманида “Мўйноқ аква саноат” давлат унитар корхонасини ташкил этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги корхона балиқ чавоқларини етиштириш бўйича балиқ питомниклари ва инкубация цехлари барпо этиш, балиқларни қафасда етиштириш технологияларини жорий этиш, шунингдек, соҳада янги технологияларни илгари суриш ишлари билан шуғулланади”, - деб таъкидлашди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида.

Бундан ташқари, корхона Қорақалпоғистонда балиқ овлаш ҳажмларини ошириш, ҳаваскор ҳамда спорт балиқчилиги ва балиқчилик саёҳатини ривожлантириш вазифалари учун ҳам жавоб беради.

Иш самарадорлигини ошириш учун Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги “Жалтирбас” (17 280 га), “Судочье” (19 000 га) ва “Рибачье” (3 000 га) кўллари корхонага доимий фойдаланиш учун берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: