Максим Шацких УЕФАнинг тренерлик лицензиясини олди

Дата: 16:32, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий термасининг собиқ хужумчиси Максим Шацких УЕФА дипломи ва “А” тоифасидаги тренерлик лицензиясини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу лицензия унга УЕФА Тренерлик конвенциясига кирувчи клубларда бош тренер сифатида ишлаш ҳуқуқини беради”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.

Энди ўйинчи футбол тренерларини лицензиялашда олий даража бўлган “УЕФА PRO-дипломи”ни олиш устида ишлаши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, 37 ёшли Шацких ҳозирда украинанинг “Рух” ҳаваскор клубида ўйнамоқда. Олдинги мавсумда у ушбу мамлакат Премьер-лигасидаги “Говерли” жамоасида ўйнаган эди. У Ўзбекистон миллий термаси таркибида 60 ўйин ўтказиб, 34 гол урган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: