Малайзия профессори ТАҚИда архитектура бўйича маърузалар ўқийди

Дата: 12:38, 05-03-2019.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Тошкент архитектура ва қурилиш институтида (ТАҚИ) архитектура бўйича маърузалар ўқийди, деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси маълумотларига кўра, 4 март куни Малайзиянинг Ислом Илмий Университети (USIM) раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан учрашувда бу ҳақда келишувга эришилди.

Учрашув давомида USIMнинг Ўзбекистондаги таълим муассасалари билан алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ва бундай ҳамкорликнинг самарадорлиги алоҳида таъкидланди.

“Университетлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва “visiting professors” шаклида амалиётни давом эттириш мақсадида Университетнинг муҳандислик-қурилиш факультети деканини Ўзбекистонга 2019 йил 27 мартдан 11 апрелига қадар ТАҚИнинг барқарор архитектураси бўйича маърузалар ўқишга юбориш тўғрисида келишув имзоланди”, - дея хабар беради ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

Сурат манбаи: pinterest.es

Янгилик билан ўртоқлашиш: