Малайзия ва индонезиялик зиёратчи туристлар Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга ташриф буюрдилар

Дата: 15:53, 11-08-2017.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Малайзия ва индонезиялик зиёратчи туристлар Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга ташриф буюрдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташриф Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўзбек туроператорлари ҳамда Малайзия ва Индонезия сайёҳлик ташкилотлари билан биргаликда ташкил этилди.

Туристлар Имом ал-Бухорий мажмуини бориб кўрдилар. Унинг ёнида президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Имом ал-Бухорий номидаги Илмий-тадқиқотлар маркази ва ҳадисшунослик мактаби қурилмоқда.

Шунингдек, меҳмонлар Биби-хоним масжиди, Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуи, Мирзо Улуғбек обсерваторияси, бошқа тарихий жой ва музейларга ҳам ташриф буюрдилар. Улар шаҳарнинг боғ ва парклари, халқ ижодиёти буюмлари кўргазмалари билан ҳам танишдилар.

Ушбу ташриф Ўзбекистон томонидан Жанубий-Шарқий Осиё давлатларидан бўлган зиёратчи туристларни қабул қилиш бўйича уюштирилган биринчи ташрифдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: