Малайзия Ўзбекистонга пальма ёғи экспорти учун хаб сифатида қарайди

Дата: 17:31, 17-04-2019.

Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Малайзия Ўзбекистонга пальма ёғи маркази сифатида қарайди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 16 апрель куни Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчиси Равшан Усмонов Малайзия саноати вазири Тереза Кок билан музокаралар ўтказди.

Таъкидланганидек, икки томонлама ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон тажрибаси хорижда пальма ёғи ижобий қиёфасини тарғиб қилишда Малайзия учун жуда самарали ва фойдали ҳисобланади.

“Ҳозирги вақтда Малайзия томони Ўзбекистонни Марказий Осиё мамлакатлари ва МДҲнинг бошқа давлатларига тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш учун пальма ёғини чуқур қайта ишлаш ва қадоқлаш маркази сифатида аниқлаш имкониятини ўрганмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Малайзия ҳукумати Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан муваффақиятли ҳамкорлигини диққат билан ўрганиб чиқмоқда.

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: