Малайзияда Ўзбекистон савдо уйини очиш режалаштирилмоқда

Дата: 12:33, 11-07-2019.

Тошкент. 11 июль. ЎзТАГ – Малайзияда Ўзбекистон савдо уйини очишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"9 июль куни Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчиси Равшан Усмонов Малайзиянинг «GM Klang Wholesale City» энг йирик улгуржи савдо маркази асосчиси Лим Кок билан ўзаро музокаралар ўтказди», - дейилади ТИВ хабарида.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбек маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилиш ҳажмини ошириш, шунингдек, уни диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Л. Кок республиканинг йирик экспортчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлаб, ўзбек маҳсулотларини Малайзия бозорига киритиш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

"Музокаралар якунида Малайзия томони томонидан «GM Klang Wholesale City» марказининг марказий павильонида Ўзбекистоннинг экспорт қилинадиган маҳсулотларининг "шоу-рум" шаклида савдо уйини очиш учун бир йил муддатга бепул фойдаланишга рухсат берилди, Лим Кокнинг республикада шу каби йирик савдо марказини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш учун 2019 йил октябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: