Малазияликлар Ўзбекистонда пальма ёғини қайта ишлаш бўйича хаб яратишни режалаштирмоқда

Дата: 15:39, 18-02-2019.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Малазияликлар Ўзбекистонда пальма ёғини қайта ишлаш бўйича хаб яратишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 18 феврал куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Малайзия палма ёғлари ишлаб чиқарувчилар кенгаши (Malaysian Palm Oil Council – MPOC) директори ўринбосари Фадзли Иқбал билан учрашди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича Малайзиянинг йирик палма ёғи ишлаб чиқарувчиларини Ўзбекистонга 2019 йил март ойи бошида МПОC раҳбарияти бошчилигидаги ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

“Делегация Ўзбекистонга ташрифи доирасида пальма ёғларини (in-bulk production) Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш учун чуқур қайта ишлаш ва қадоқлаш учун марказ яратиш мақсадида логистика имкониятларини ўрганишни режалаштирмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, МПОCнинг асосий вазифаси пальма ёғи етиштириш ва ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологик ечимларни жалб қилиш ва жорий қилиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни экспорт қилувчиларга янги бозорларни қидиришда кўмак беришдир. Ташкилот Малайзиянинг барча штатларида, АҚШ, Бельгия, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Миср ва Ганада ваколатхоналари мавжуд.

Сурат манбаи: news.day.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: