Малазияликлар Ўзбекистонга “кичик ҳаж”га келишни режалаштирмоқдалар
Тошкент. 26 января. ЎзТАГ – Малайзия туризм вазири Муҳаммад Насри бин Абдул Азиз ўзбек томонига малайзиялик мусулмон учун Ўзбекистога “кичик ҳаж” уюштириш масаласи кўриб чиқишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу таклиф “FITUR-2017” Халқаро туристик ярмаркаси доирасида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шарапов ва Муҳаммад Насри бин Абдул Азиз ўртасидаги музокараларда ўртага ташланди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Малайзия бозорида тарғиб қилиш бўйича шўаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
“Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Термиз ва бошқа шаҳарларининнг улкан салоҳияти ва бу ерда жойлашган муқаддас қадамжолар, азиз авлиёлар ва олиму уламолар мақбараларнинг борлигини ҳисобга олган ҳолда бу ғоя Малайзиядан келадиган туристлар сонининг ошишига омил бўлиши мумкин”, - деб таъкидлашди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида.
Қўмита раиси Анвар Шарапов Муҳаммад Насри бин Абдул Азизни шу йилнинг 13-14 апрел кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Дам олиш дунёси” Халқаро туризм кўргазмасига таклиф қилди. Ушбу тадбир доирасида жаҳон тажрибаси ва ички имкониятларни ҳисобга олган ҳолда зиёрат туризмини йўлга қўйиш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилади.
Малайзия туризм вазирининг маълумотига кўра, ҳар йили ушбу мамлакатдан 250 минг нафар мусулмон ҳаж ва умра зиёратини амалга оширади.