Мамлакатингиз келажаги борасида мен ҳеч қачон бугунгидек кучли ишочни ҳис қилмаганман – АҚШ конгрессмени
Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Мамлакатингиз келажаги борасида мен ҳеч қачон бугунгидек кучли ишочни ҳис қилмаганман, деди Конгресс Вакиллар палатасининг Европа, Евросиё ва вужудга келаётган таҳдидлар бўйича кичик қўмитаси раиси Дана Рорабахер, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мамлакатингиз келажаги борасида мен ҳеч қачон бугунгидек кучли ишочни ҳис қилмаганман. Ўзбекистон минтақадаги ўзининг етакчилик позициясини мустаҳкамламоқда ва халқаро майдондаги сезиларли иштирокчига айланмоқда”, - деб иқтибос келтиради Рорабахердан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу фикр Вашингтон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Конгресси Кутубхонасида ўтказилган брифингда нутқи доирасида янгради.
Брифинг Шавкат Мирзиёев президентлигининг дастлабки йили якунларига ҳамда мамлакатни 2018- ва кейинги йилларда ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига бағишланди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси маълумотига кўра тадбирда Конгресс аъзолари, АҚШ маъмурияти вакиллари, экспертлик, ишбилармон ва жамоатчилик доиралари, Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди ҳамда Вашингтон шаҳрида жойлашган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Вазир йиғилганларни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўз лавозимидаги биринчи йилида таклиф этилган ва амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ҳамда истиқболдаги режалар тўғрисида хабардор қилди. Қатнашчиларга давлат раҳбарининг Ўзбекистон Олий Мажлисга мурожаатномасининг асосий мазмуни тушунтирилди.
Республика ҳаётининг барча жабҳаларидаги ислоҳотлар “инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган аниқ ва содда тамойил асосида амалга оширилаётгани таъкидланди. Ўтган вақт мобайнида эришилган ютуқлар Ўзбекистонни тубдан ўзгартирди, “мамлакатга янги кўриниш бахш этди”.
Брифинг иштирокчилари Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларнинг кенг кўламлилиги ва теранлигини эътироф этишди. Иқтисодиётни либераллаштириш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда миллий валютанинг тўлиқ конвертатсия қилинишига ўтилиши алоҳида қайд этилди. АҚШ етакчи компания ва ишлаб чиқарувчиларининг вакиллари қаторидаги тадбир меҳмонлари сўнгги йилдаги Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида кўрилган чоралар Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини сезиларли мустаҳкамлашга имкон бергани, мамлакатда хорижий бизнес учун қулай шароитлар яратилаётгани, чет эл инвесторларининг ҳуқуқлари кафолатланганига тўхталиб ўтишди.
“АҚШнинг сиёсатни шакллантирувчи доиралари вакиллари томонидан ўтган йил давомида парламент ва давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органлари ролининг кучайганлигига эътибор қаратилди. Давлат раҳбари ҳар бир мажлисда қонун яратувчиларни фаолликка чақириши, Президентнинг декабр ойидаги Олий Мажлисга мурожаатномаси эса мазмунан “ўзбек парламентаризми учун тарихий ҳодиса” бўлганлиги таъкидланди”, - дейилади хабарда.
Брифингда қатнашган АҚШ жамоатчилик ва ноҳукумат доираларининг вакиллари Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остидаги бир йил ичида демократия асосларини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ютуқларни қўлга киритганини эътироф этишди. Бугун мамлакатда минтақада ўхшаши бўлмаган фуқароларнинг давлат идораларига мурожаатлари билан ишлаш тизими ҳамма жойда очилган “халқ қабулхоналари” ҳисобига муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда.
Тадбирда маъруза қилган экспертлар томонидан қайд этилганидек, ўтган йил давомида Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ўртасидаги таъсир мувозанатини сақлаштизими самарадорлиги сезиларли даражада мустаҳкамланди ва бу Ҳукумат фаолияти шаффофлигини ўсишида акс этди. Соғлом иқтисодий муҳитни шакллантиришга имкон бермаётган маъмурий тўсиқларни, хусусан солиқ ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тадбиркорликни тўсатдан текшириш амалиётини тугатиш эвазига миллий иқтисодиётнини “бозор йўлига” олиб ўтиш бўйича давлат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари қайд этилди.
Ўзбекистон раҳбарияти томонидан минтақа ичида ҳамкорликни ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлари меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Бу каби саъй-ҳаракатлар мамлакатнинг ҳақиқаттан ҳам “Марказий Осиёнинг юраги” бўлиб, минтақада янги мулоқотни ўрнатишда муҳим ўрин эгаллашга тайёр эканлиги таъкидланди. Тошкентнинг қатъий дипломатик қадамлари минтақадаги кескинликлар даражасини сезиларли даражада пасайтирди ва кўплаб жиддий масалалар бўйича конструктив мулоқотга қайтиш имконини берди.
Тадбир ўтказилган Конгресс кутубхонаси шу турдаги муассасалар орасида дунйодаги энг йирикларидан бири ва АҚШ қонун чиқарувчиси тизимига кирувчи энг қадимий маданий-маърифий институт ҳисобланади. Унинг захирасида 164 миллион нусхадан ортиқ кутубхона фонди мавжуд. У Конгресс тадқиқот институти сифатида хизмат қилади. Конгресс аъзолари ва сенаторлар, шунингдек, АҚШнинг барча давлат идораларига хизмат қилади. Ҳар йили ушбу кутубхонанинг 18 та ўқиш залига 1,7 миллиондан зийод меҳмон ташриф буюради. Бу ерда дунёнинг 420 тилларидаги китоб фонди нусхалари, шунингдек, мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ўзбек тилидаги китоблар тўплами, фотосуратлар ва қўлёзмалар сақланади.
Сурат манбаи: http://newsader.com/35950-fbr-preduprezhdalo-odnogo-iz-kongress/


