Мамлакатларимиз ўртасидаги мулоқот ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида ривожланмоқда – Руминия элчиси

Дата: 13:10, 06-12-2017.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, мулоқот ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда, дея таъкидлади Руминия Миллий Бирлиги куни муносабати билан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Романо Станчу, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Станчунинг сўзларига кўра, Руминия Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан бири бўлган.

“Ўзбекистон Руминиянинг Марказий Осиёдаги дўстона мамлакати ва муҳим ҳамкоридир. Руминия Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва мулоқот ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида ривожланмоқда”, - деди Руминия элчиси.

Шунингдек, у турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, ҳар икки мамлакатда мавжуд салоҳият ҳамон юқорилигини таъкидлаб ўтди.

“Таълим соҳасидаги румин-ўзбек алоқаларини алоҳида таъкидлашдан мамнунман, бу йили ўзбек ёшларининг янги гуруҳи Руминиядаги энг яхши университетларда ўқишни бошлади. Мамлакатларимиз халқаро ташкилотлар доирасида яхши ҳамкорлик қилиб келмоқда”, - деди дипломатик миссия раҳбари.

Эслатиб ўтамизки, ҳар йили 1 декабр куни руминлар Руминия миллий бирлик куни – 1918 йилда мамлакатнинг бирлашиши ва Руминия давлатини ҳозирги чегаралари доирасида шакллантиришини нишонлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: