Мамонтлар аждодларининг қолдиқлари илк маротаба Ўзбекистон пойтахтидаги музейда намойиш этилмоқда
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Архидискодон (Archidiscodon meridionalis Nesti) – мамонтларнинг аждоди қолдиқлари илк маротаба Ўзбекистон Геология музейида намойиш этилмоқда, деб хабар қилди чоршанба куни Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) музей директори Аҳмаджон Аҳмадшоевга асосланган ҳолда.
“Бу кейинги 60 йил ичида ўзбек геологияси тарихидаги энг муҳим топилмадир. У фаннинг турли тармоқларида бурилиш ясади, чунки ҳозирга қадар замонавий Ўзбекистон ҳудудида қадимда архидискодонлар яшаганига исбот йўқ эди” – деб аниқлаштирди А.Аҳмадшоев.
У шунингдек, хартумлилар оиласига кирувчи ҳайвон қолдиқларининг ёши 2,5 млн йил атрофидага тенглигини эслатди. Топилма 2013 йил октябрда Тошкент вилоятида аниқланди.
“Қолдиқлар ер остида қотган ҳолда бўлган, улар чиқариб олинганидан кейин кислород, ҳаво босими ва бошқа омиллар таъсирида бузила бошлади”, - деди музей директори.
Ўзбекистон геология музейи мутахассилари мамлакат Фанлар академияси кимё ва полимерлар институти мутахассилари билан биргаликда эскпонатни реставрация қилиш доирасида махсус полимер клей ясадилар. Унинг ёрдамида топилма суякларидаги бўшлиқлар ва тешиклар тўлдирилди. Бу уни мустаҳкамлаб, мезейга қўйишга имкон берди, деди А.Аҳмадшоев.
Архидискодонлар сўнгги плиоцен (2-2,5 млн лет назад) даврида яшаган бўлиб, саванна типидаги ландшафтларда яшаган. Ушбу филсимон ҳайвоннинг баландлиги 4,5 м. атрофида бўлган. Ушбу ҳафвонлардан кейинчалик мамонтлар келиб чиққан. Мазкур жонзотлар замонавий Жанубий Англиядан тортиб Ҳиндистон, Шимолий ва Жанубий Африка ҳудудларида яшаган.