MAN Auto-Uzbekistanнинг моделлар қатори 60 зиёд юк техникасидан иборат
Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Бугунги кунда MAN Auto-Uzbekistan ўзбек-герман ҚКнинг моделлар қатори CLA, TGM, TGS серияларидаги 60 зиёд юк техникасидан иборат, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 3минг донадан зиёд юк автомобиллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган, бу қувват 8 минг донагача оширилиши мумкин.
Ушбу маълумотлар 20 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар мавзусидаги халқаро конференциянинг Самарқанддаги заводга ташрифи доирасида очиқланди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигидан маълум қилишларича, заводга транспорт форумининг 300 иштирокчилари ташриф буюрди. Улар трейлер, юк автомобиллари, шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарувчи компания фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, тадбир давомида янги русумдаги MAN TGS 19.400 4х2 БЛC юк автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2009-йилда ташкил этилган MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси MAN бренди остида оғир юк кўтарувчи автомобиллар, махсус техника ва автобуслар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Корхона маҳсулоти тўлиқ вазни 15 дан 50 тоннагача бўлган юк автомобилларидан (шатакчи, самосваллар, фургонлар, махсус техникалар) иборат.
Халқаро конференцияда 37 давлат ва 25 халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва етакчи транспорт компаниялари вакиллари, шунингдек таниқли экспертлар, олимлар, жамоат ва давлат арбоблари бўлган 500 дан зиёд киши иштирок этди.
Сурат манбаи: из https://mft.uz