“Манас” аэропортида Ўзбекистон фуқароси қалбаки қирғиз паспорти билан қўлга олинди

Дата: 12:54, 26-09-2017.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – “Манас” аэропортида Ўзбекистон фуқароси қалбаки қирғиз паспорти билан қўлга олинди, деб хабар беради Қирғиз Республикаси Давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлимига асосланган ҳолда.

2017 йил 26 сентябрда “Манас-аэропорт” назорат-ўтказиш пункти чегарачилари Ўзбекистон Республикасининг 1984 йилда туғилган О.Б. қалбаки паспорт билан қўлга олинди.

Қозон – Бишкек йўналиши бўйича 858-рейс билан учиб келган йўловчиларни паспорт назоратидан ўтказиш чоғида ЎзР. фуқароси Қирғиз Республикасининг бошқа фуқаросига тегишли бўлган паспортни қисман қалбакилаштириш белгилари билан тақдим этди. Маълум бўлишича, хужжатда сурат алмаштирилган бўлган.

Қўлга олинган шахс тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин ҚР ДМХХ ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: