Мансур Абдуҳолиқовнинг “Қудуқ” фильми Қозон халқаро кинофестивалининг асосий дастурига киритилди

Дата: 16:34, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Таниқли ўзбек режиссери Мансур Абдуҳолиқовнинг (Мансур Васати) “Қудуқ” фильми Қозон халқаро мусулмон киноси кинофестивалининг асосий дастурига киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбек картинаси ғолиблик учун тўққиз фильм билан беллашади. Улар орасида Дарья Полторацкаянинг “Москвабоддан қочиш” ва Фарид Давлетшиннинг “Рудольф Нуриев. Рудик” фильмлари бор”, – деб таъкидлашди “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизматида.

Фильм воқеалари совет даврида Ўзбекистоннинг чўл қишлоқларидан бирида бўлиб ўтади. Кинонининг бош қахрамони бўлган Лаллай исмли киши бутун умр қудуқ қазувчи бўлиб ишлайди. Қилган ишига ҳар доим кишилар қанча берса – шунча олади ва ҳеч қачон кўп сўрамайди. Лекин кўпчилик бундан фойдаланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: