Мантуров бошлиқ россиялик тадбикркорлари делегацияси Ўзбекистонга келади

Дата: 14:09, 03-10-2017.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – 3 октябр куни Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров россиялик ишбилармонлар делегацияси билан биргаликда Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россия расмийси бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва мамлакат мудофаа вазири Абдусалом Азизовлар билан музокаралар олиб боради. Бундан ташқари, РФ вазирининг бошчилигидаги делегациянинг ўзбек-россия бизнес-форумида иштирок этиши ҳам кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида Мантуровни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов қабул қилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг матбуот хизматида.

Таъкидлаш жоизки, бу Россия делегациясининг сўнгги икки ҳафта мобайнида Ўзбекистонга учинчи ташрифидир. Ўтган ҳафтада республикада Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов ва қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевлар бўлишган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: