Марғилон шаҳар суди икки экстремистга ҳукм чиқарди

Дата: 12:59, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Марғилон шаҳар суди Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи экстремистик ғояларни тарғиб қилган ва Суриядаги жангариларга қўшилишни режалаштирган икки шахсга ҳукм чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) суд қарорига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, 32 ёшли Муҳсинжон Деҳқонов ва 45 ёшли Абдурашид Каримов “Жиҳодчилик” диний-экстремистик оқими тарафдорлари томонидан Жанубий Кореяда ишлаб юрган пайтида ёлланган бўлган.

“Жанубий Кореядаги йиғинлар доирасида улар YouTube ва Telegramорқали юқоридаги ташкилот раҳбарларининг, жумладан, “Ўзбекистон исломий ҳаракати” террористик ташкилотининг марҳум етакчиси Тоҳир Йўлдошевнинг аудио- ва видео мурожаатларини кўришган. Ушбу мурожаатлар Ўзбекистондаги конституцион тузумни ағдаришга, ҳалифалик давлатини қуришга қаратилган бўлган”, - деб таъкидланади суд қарорида.

Суд ҳукмига кўра, М.Деҳқонов беш йил ва олти ойга, А.Каримов олти йилга озодликдан маҳрум этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: