Марғилонда анъанавий “Атлас байрами” текстиль фестивали бўлиб ўтади

Дата: 09:46, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – 6-10 сентябрда Марғилонда иккинчи анъанавий “Атлас байрами” текстиль фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фестивалнинг мақсади – анъаналарни сақлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва бой маданий бойликка эга ҳудудни оммалаштиришдан иборат. Тадбирда анъанавий текстиль ва кийим кечаклар дизайни бўйича етакчи усталар билан бирга Ўзбекистон амалий санъатининг бошқа турлари ва ҳудудларидан бўлган иштирокчилар, санъаншунос олимлар, арт-менежерлар, ҳунармандчилик соҳасида бошқарув вакиллари иштирок этадилар”, – деб таъкидлашди ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонасида.

Ташкилотчилар иккинчи фестивални янада қизиқарлироқ қилиб ўтказишни, мустақиллик йилларида янада ривож топган Ўзбекистон анъанавий текстилининг бутун бойлиги ва гўзаллигини намоён этишни режалаштиришмоқда.

Шунингдек, ушбу фестиваль дастури ҳам кенг бўлади. Ундан каштачилик, табиий бўяш, кийим кечаклар дизайни бўйича ёш усталар малакасини ошириш семинарларидан тортиб, маркетинг ва коммуникациялар бўйича ихтисослашган тадбирлар ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: