Марғилонда милиционерлар талончини қўлга олдилар

Дата: 15:03, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Марғилонда милиционерлар талончини қўлга олдилар , деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бўлимига шу туманда яшовчи 30 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс истироҳат боғи ҳудудида унинг қўлидан "Samsung" русумли қўл телефони тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 34 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

“Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: