Марат Бикмаев Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди

Дата: 17:10, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Локомотив” клуби хужумчиси Марат Бикмаев Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

14 декабрда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

“Тантанали маросимда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, федерация Ижроқўми аъзолари, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, академиялар тарбияланувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди”, - бунга доир дейилади хабарда.

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” номинациясида “Пахтакор”ни бош тренери Шота Арвеладзе ғалаба қозонди. “Йилнинг энг яхши мураббийи” номига “Насаф” мураббийси Рўзиқул Бердиев лойиқ топилди. 

Йилнинг энг яхши футзалчиси” унвонига “Олмалиқ” ўйинчиси Констатин Свиридов сазовор бўлди. “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” деб “Металлург-W” жамоасидан бўлган Людмила Карачик топилди. 

Жорий йилда миллий биринчиликнинг энг яхши футболчи ва мураббийлари бош тренерлар ва клублар сардорлари орасида овоз бериш натижалари бўйича аниқланди. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: