Марк Рочман Ўзбекистондаги Mirzo Ulugbek Innovation Centerнинг вакилига айланди

Дата: 17:07, 27-03-2018.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – “Openbucks” компаниясининг асосчиси Марк Рочман жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг АКТ-соҳаси манфаатларини тақдим этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир келишувга америкалик бизнесменнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилди. Унинг натижалари бўйича Марк Рочманга “Mirzo Ulugbek Innovation Сenter” инновация марказининг (MUIC) Кремний водийси ва жаҳон АКТ-ҳамжамиятидаги элчиси мақоми берилди ва махсус сертификат топширилди.

Марк Рочман MUICнинг Кремний водийси ва жаҳон АКТ-ҳамжамиятидаги элчиси сифатида марказ резидентларини АҚШда қўллаб-қувватлашини билдирди. Унга қарашли ширкатнинг калифорниядаги офисида Uzbekistan Work Space бурчаги очилиб, ўзбекистонликлар бу ерда Кремний водийсида бўлган пайтлари яшаб туришлари мумкин бўлади. Шунингдек, бизнесмен “Openbucks” ҳамкорлари бўлган ширкатларни Ўзбекистонга ишга жалб қилиш ниятида. Бундан ташқари, у республикани PayPal, App Store, Play Market, Google Pay ва бошқа тизимларга киришига кўмаклашади.

MUIС матбуот хизмати маълумотига кўра, Рочман “Openbucks”нинг Ўзбекистон бозорига киришини ҳам кўзламоқда.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/03/26/it/

Янгилик билан ўртоқлашиш: