Марказий банк айирбошлаш шохобчалари валютани узлуксиз сотиб олишига ваъда берди

Дата: 19:08, 30-08-2017.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки мамлакатда айирбошлаш шохобчалари валютани узлуксиз сотиб олишига ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиши учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (давлат рўйхат рақами №2912 2017 йил 16 август) кучга кирди.

Мазкур Низомда валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиниши учун тижорат банкларини ўз вақтида зарур миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш, уларнинг мақсадли ишлатилиши, улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатлари, тартиби, тегишли бухгалтерия ўтказмалари белгилаб берилган.

Белгиланган тартиблар айирбошлаш шохобчаларининг узлуксиз фаолият юритиши ва мижозларга ўз вақтида ва сифатли банк хизматлари кўрсатилишини таъминлайди”, - дейилади МБ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: