Марказий банк қайта молиялаш ставкасини 2% оширди

Дата: 14:48, 24-09-2018.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини 2018 йилнинг 25 сентябридан 2%га ошириб, йиллик 16% даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради банк назоратчисининг матбуот хизмати.

“Мазкур қарор сўнгги ойларда юзага келган ташқи иқтисодий вазиятни инобатга олган ҳолда қабул қилиниб, инфляцион кутилмаларнинг ошиши, маъмурий тартибга солинадиган нархларнинг ўсиши ва валюта алмашув курси ўзгаришининг ички нархларга таъсири кучаяётган шароитларда инфляцион босимни пасайтиришга йўналтирилган”, - дейилади хабарда.

Шундан кейин қайд этилишича, ушбу тамойил инфляцион хатарларнинг амалга оширилиши натижасида ўзгариши мумкин. Пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши мазкур хатарларни ҳамда инфляцион кутилмаларни пасайишига хизмат қилади.

Сурат манбаи: из https://credits.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: