Марказий банк банкларга шикастланган валюта купюраларини қабул қилишни шарт қилиб қўйди
Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки ўзбек банкларига шикастланган хорижий валюта купюраларини қабул қилишдан бош тортишни таъқиқлаб қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ матбуот хизматига таянган ҳолда.
Шикастланган чет эл валютасини муомалага яроқли ёки яроқсиз деб топиш тўғрисидаги низом МБ тарафидан 2 июлда тасдиқланди.
Янги қоидаларга мувофиқ, тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган, энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлган, қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 сантиметр квадрат иккитадан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлган, майда доғлар, ёзувлар, штамп изи (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ошмаган бўлиши лозим) бўлган, банкнотада диаметри 1 ммдан ошмаган ва иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлган шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли деб ҳисобланади.
Ўз навбатида, бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган, дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган, ёнган ёки куйган ҳолатда бўлган, қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган банкноталар муомалага яроқли эмас деб ҳисобланади.
Таъкидланишича, эндиликда тижорат банкларина шикастланган, лекин муомалага яроқли деб топилган банкноталарини олишдан бош тортиш таъқиқланади.
Сурат манбаи: http://pravovsem59.ru/portal/topics/73252