Марказий банк икки ҳафтадан бери миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини кескин пасайтирмоқда

Дата: 21:16, 13-10-2015.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки икки ҳафтадан бери миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини кескин пасайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугун, 13 октябрда Марказий банк сайтида мазкур курс 1$га 2649,22 сўм даражасида белгилади. Бу бир ҳафта олдиндагидан (6 октябр, 2635,08 сўм) 14,14 сўмга кўп. Ўз навбатида, 6 октябрдаги куни курс 29 сентябрдаги курсдан (2621 сўм) 14,08 сўм зиёд эди.

Бу, сўм америка долларига нисбатан сезиларли даражада пасаяётганини билдиради.

Бундан илгари ўзбек миллий валютаси курсининг пасайиши бунчалик салмоқли бўлмаган, яъни тахминан ҳафтасига 5 сўмданни ташкил қилган эди.

Йил бошидан бери сўм америка долларига нисбатан деярли 9,36% арзонлашиб, йил бошидаги 2422,4 сўмдан 13 октябрдаги 2649,22 сўмгача тушди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: