Марказий банк савдо балансининг салбий сальдосини $2,7 млрдга баҳолади
Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Марказий банк савдо балансининг салбий сальдосини $2,7 млрдга баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича товарлар билан савдо қилиш бўйича ташқи савдо айланмаси олтин билан савдо қилиш ва корректировкаларни ҳисобга олган ҳолда $13,5 млрдни ташкил этди. Экспорт ва импорт миқдори навбати билан $5,4 млрд ва $8,1 млрдни ташкил қилди. Бунинг натижасида савдо балансининг салбий сальдоси $2,7 млрд даражасида белгиланди”, - дейилади Марказий банкнинг “2018 йилнинг I ярим йилида Ўзбекистон Республикасининг савдо баланси, халқаро инвестиция сиёсати ва ташқи қарзи” номли ҳисоботида.
Қайд этиш зарурки, дейилади шундан сўнг, товарлар билан расмий савдо қилишга доир кўрсаткичлар савдо баланси бўйича муқобил даврда ҳисоблаб чиқилган маълумотлардан фарқ қилади. Бунинг асосида маълумотларни тузиш методологиясидаги фарқлар ётади. “Хусусан, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, товарлар билан савдо қилиш бўйича ташқи савдо айланмаси $12,8 млрдни ташкил қилган. Экспорт ва импорт навбати билан $5,4 млрд ва $7,5 млрдни ташкил қилган, салбий савдо сальдоси $2,1 млрдга тенг бўлган", - деб таъкидланади хабарда.
Сурат манбаи: из https://irsofian.com