Марказий банк Тошкентда сайёр қабуллар ўтказади

Дата: 15:18, 05-10-2018.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки (МБ) Тошкентда сайёр қабуллар ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати тижорат банклари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабуллар ўтказади”, - дейилади МБ хабарида.

Қайд этилишича, сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини ҳал қилишга, банк тизимида мавжуд тизимли камчиликларни ва банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олиш масалаларига қаратилади.

Қабуллар 8 октябр куни соат 9.30-12.30гача ва 14.00-18.00гача Ипак йўли банки Чилонзор филиали биносида, 9 октябр куни Халқ банк Тошкент шаҳар филиалини биносида, 10 октябр куни Ўзмиллий банк Мирзо Улуғбек филиали биносида, 11 октябр куни Турон банк Юнусобод филиали биносида ўтказилади.

Шунингдек, ушбу қабулга Ягона давлат интерактив порталига, Марказий банкка, президент қабулхонасига мурожаат қилган (масаласи ҳал бўлмаган) мурожаатчилар таклиф қилинади.

Сурат манбаи: из https://uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: