Марказий банк Uzcard карталари бўйича янги ягона тарифлар жорий қилди

Дата: 14:31, 29-02-2016.

Тошкент. 29 феврал. ЎзТАГ – 1 мартдан бошлаб Марказий банк мижозларга Uzcard карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб китобларда хизмат қилишнинг янги ягона тарифларини жорий қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Ушбу қарор Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда қабул қилинган.

Янги тарифга мувофиқ, ўзгартишлар юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга тааллуқли. Эндиликда улар учун корпоратив пластик карточка эмиссия қилинганда банк хизмати ҳақи Марказий банк расмий курси бўйича 5 еврогача (олдин 20 евро) пасайтирилди. Яроқсиз ва йўқолган корпоратив карточкалар янгисига алмаштириб берилаётганда банк 10 еврогача (илгари 25 еврогача) хизмат ҳақи ундиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: