Марказий банк Ўзбекистон ичида хорижий валютада ҳисоб-китоблар масаласини тушунтириб берди

Дата: 16:57, 15-09-2017.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Марказий банк Ўзбекистон ичида хорижий валютада ҳисоб-китоблар масаласини тушунтириб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк назоратчисининг маълумотигда таъкидланишича, “Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177-сонли фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўловларни амалга ошириш таъқиқланган, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно”.

Аммо, бу таъқиқ “ушбу фармон чиққунига қадар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мамлакат ҳудудида чет эл валютасида сотилган товарлар (хизматлар) бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширилишида тадбиқ этилмайди”.

“Бунда, фармон чиққанидан сўнг товарларни (хизматларни) қайтариш ҳолатлари юз берганда, мижозларнинг танловига кўра маблағларини чет эл валютасида ёки маблағларни қайтариш амалга оширилаётган кундаги Марказий банкнинг чет эл валютасининг сўмга нисбатан эълон қилинган курси бўйича миллий валютада олиш ҳуқуқига эга”, - дейилади банк назоратчисининг хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: