Марказий банкда Конституциянинг 23 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Дата: 12:54, 05-12-2015.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ - Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таъкидландики, мамлакатимиз банк тизими эришаётган ютуқларда, ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашда миллий банк қонунчилигида белгиланган қоида ва меъёрларга оғишмай амал қилинаётгани муҳим омил бўлмоқда. Турлича мулк шакллари асосида ташкил этилган банк-кредит ташкилотлари молия бозорида давлат банклари билан баб-баравар фаолият кўрсатмоқда. Улар мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш, жамият фаровонлигини оширишга қаратилган давлат ва ҳукумат дастурлари ижросини таъминловчи, бозор муносабатларини ривожлантирувчи етакчи тизимга айланди. Бу Марказий банкнинг тизимда қонун устиворлигини таъминлаш, кредит ташкилотларининг қонунларга ҳурмат ва ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш, уларга итоат қилиш инстинктини шакллантиришига катта эътибор бераётгани ифодасидир”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, “Марказий банкнинг республика банк тизими фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ваколатидан самарали фойдаланиши миллий иқтисодий тараққиёт ва жаҳон тажрибасини эътиборга олган ҳолда банк тизими қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, либераллаштириш, олиб борилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, банклар барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, банклар ва тадбиркорлик тузилмалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш борасида қатор ишларни амалга оширишга шароит яратмоқда”.

Хужжатда таъкидланишича, Марказий банк раҳбарлигида банк тизими барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, тижорат банкларининг инвестицион фаоллигини ошириш, иқтисодиётни модернизациялаш, ишлаб чиқариш қувватларини технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол молиявий қўллаб-қувватлаш, банк инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган замонавий хизматлар кўламини кенгайтиришга йўналтирилган стратегик вазифалар амалга оширилмоқда. Кўрсатилган мақсадларга етиш ҳар бирбанк ходимидан ўз ишига масъулиятни ўта ҳис этган ҳолда ёндашишни талаб қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: