Марказий банкда коррупцияга қарши кураш бўйича семинар бўлиб ўтди

Дата: 15:35, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Марказий банкда банк тизими ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш мақсадида тижорат банклари ходимлари учун семинар ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таъкидландики, коррупцияга қарши курашнинг энг мақбул йўли коррупциянинг олдини олиш чораларини кўришдир. Бу эса, кўп жиҳатдан, кишининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маънавий-ахлоқий тарбияси билан чамбарчас боғлиқ”, - дейилади Марказий банк матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, Марказий банк томонидан “Коррупцияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича намунавий режа” доирасида қоррупцияга қарши курашишда банк тизимида қатор ишларни олиб бормоқда. Банк ходимлари ўртасида мунтазам равишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, банк ходимлари ахлоқ-одоб эстетикасига риоя қилинишини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари келиб чиқишини, шу жумладан таъмагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби иллатларнинг олдини олиш борасида турли ҳуқуқий, оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: