Марказий банки ўз сиёсатини давом эттирмоқда: 16-ҳафта бошига келиб миллий валюта долларга нисбатан 5,53 сўмга “тушди”

Дата: 11:57, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Марказий банки ўз сиёсатини давом эттирмоқда: 16-ҳафта бошига келиб миллий валюта долларга нисбатан 5,53 сўмга (2893,92) “тушди”, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу сабабли, айтиш мумкинки, 2016 йил секин-аста кечаётган девалвация билан характерланмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга ($1 – 2893,92 сўм) “қуйилади”.

2015 йил октябри бошидан бери эса бундан анча юқори суръатлар кузатилган эди. Масалан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “қуйилаган” эди.

Бир томондан МБ томонидан ўтказилаётган сиёсат тахмин қилса бўладиган девалвацияга қараб кетмоқда, ва, шу сабабли бизнес деярли 100% ишонч билан ўз молия таваккалчиликларини прогноз қилиши мумкин. Иккинчи томондан, назоратчи курснинг барқарорлашгани ҳақида олдиндан ахборот беришга, - агар у яқин орада режалаштирилаётган бўлса, - мажбур.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 12 апрелда сўмнинг бир долларга нисбатан курси 6460 сўмни ташкил этган бўлса, 18 апрелга келиб 6470 сўмга тенг бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: