Марказий Осиё Футбол ассоциациясининг президенти Умид Аҳмаджонов Қатарда музокаралар ўтказади

Дата: 15:45, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Марказий Осиё Футбол ассоциациясининг (CAFA) президенти Умид Аҳмаджонов Қатарда музокаралар ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон МОҚ маълумотларига кўра, 27 апрель куни Қатарнинг икки етакчи клуби – “Ас-Садд” ҳамда “Ал-Дуҳайл” мамлакатнинг Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги финалида майдонга тушади. Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра ҳал қилувчи беллашувни фахрий меҳмонлар ложасида кузатиб боради.

Режага кўра, Умид Аҳмаджонов Қатар қироллиги оиласидан ташқари, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришади.

Қўшимча қиламизки, Умид Аҳмаджонов Тошкентда бўлиб ўтган CAFA конгрессида Марказий Осиё Футбол ассоциациясининг президенти этиб сайланган эди. Конгресс ишида кузатувчи сифатида Қатар футбол ассоциацияси президенти Ат-Таний Шайх Ҳамад бин Ҳалифа ҳамда ташкилот бош котиби Ал-Ансарий Мансур ташриф буюрган эдилар.

Эслатиб ўтамизки, Валиаҳд Шаҳзода Кубоги 1995 йилдан буён Қатар Футбол ассоциацияси шафелигида ўтказиб келинмоқда. Унда Юлдузлар Лигасининг мавсум якунига кўра энг кучли тўрт клуби ғолиблик учун кураш олиб боради.

Сурат манбаи: https://sports.uz/news/football/Pervyy-Vitse-prezident-AFU-posetit-segodnya-Andijanskuyu-oblast02-02-2018

Янгилик билан ўртоқлашиш: