Марказий Осиё мамлакатлари қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш муаммосидан хавотирда

Дата: 17:02, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Марказий Осиё мамлакатлари қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ) қайта ишлаш масаласи юзасидан бир хилда хавотир билдирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Буни ушбу мавзу бўйича Тошкентда 2018 йилги Марказий Осиё халқаро экологик форумида ташкил этилган йиғилиш кўрсатди.

Ташкилотчиларнинг хабар беришларича, иштирокчилар минтақада қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасининг пастлиги қайд этганлар. Шу билан бирга, мамлакатлар қонунчиликни такомиллаштириш ва чиқиндиларни ҳаддан ташқари тўпланиш муаммосини ҳал этишга қаратилган ташаббусларни илгари суришда фаол иш олиб бормоқда.

Ушбу йўналишдаги сўнгги ташаббуслардан бири - Ўзбекистоннинг 2019 йилдан бошлаб қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полиэтилен пакетларни ишлатиши чеклаш, Қозоғистонда “Ишлаб чиқарувчининг жавобгарлиги тўғрисида” тизимини жорий этиш тўғрисидаги ташаббусларидир. Шунингдек, сессия давомида Афғонистоннинг “пластик”нинг айланишини назорат қилувчи қонун муҳокамаси мисоли кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, мамлакатлар вакиллари қаттиқ чиқиндиларни бошқариш масаласида мавжуд бўлган халқаро тажрибани ўрганиш, шу билан бирга, уни ҳар бир муайян мамлакат шароитларига мослаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Йиғилишда Марказий Осиё бўйича минтақавий таҳлил тақдим этилди. У Zoï Environment Network директори Отто Симонетт томонидан тайёрланган. Тадқиқотда, хусусан, Қозоғистонда янги стандартлар, мақсадлар шаклланаётганлиги, қонунчилик янгиланиб бораётгани қайд этилган. Қирғизистонда аҳолининг тоғ экотизимларини тозалаш ва Иссиқкўлни чиқиндилардан тозалашда фаол иштироки кузатилмоқда, чиқиндилар бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Тожикистонда ҳалқаро қўллаб-қувватлаш ёрдамида токсик ва радиоактив ифлосланиш муаммоларини ҳал қилиш бошланди, чиқиндилар бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туркманистонда янги қонунлар ва экологик талаблар, Каспий ҳудудидаги тарихий ифлосланиш муаммоларини ҳал қилиш, шаҳарлардаги тозаликни сақлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган янги ғоялар ва давлат дастурларини намойиш этмоқда, уларни қайта ишлаш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Шунингдек, форум қатнашчилари қаттиқ маиший чиқиндиларини бошқариш бизнес тармоқ учун кўплаб имкониятларни очиб беришини таъкидладилар. Буни тушунган ҳолда, минтақанинг айрим давлатлари ушбу соҳада фаолият юритаётган инвесторлар учун имтиёзлар тизими устида ишламоқдалар.

Сурат манбаи: https://mosopora.ru/news?page=183

Янгилик билан ўртоқлашиш: