Марказий Осиё мамлакатлари биз учун устувордир – Майкенов

Дата: 11:01, 18-11-2014.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Марказий Осиё мамлакатлари биз учун устувордир, деди “Kaznex Invest” Экспорт ва инвестициялар бўйича миллий агентлик” АЖ раиси ўринбосари Мейржан Майкенов Қозоқ телеграф агентлигига (КазТАГ) берган интервьюсида.

Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон ва Эронга қайта ишланган маҳсулотлар экспортида қандайдир ижобий ўзгариш борми, деган саволга у “агар ушбу бозорларнинг бари ҳақида гапирадиган бўлсак, Қозоғистон учун улар анъанавий ва барқарор”, - деб жавоб берди. “Бу ерларда кескин ўзгариш, пасайиш ва ўсишлар йўқ, биз йилига бу мамлакатларга 4 млн тонна юк экспорт қиламиз. Пулга чаққанда бу $2 млрд атрофидани ташкил қилади. Яқин истиқболда Марказий Осиё мамлакатлари биз учун устувордир, чунки биз ушбу мамлакатлар иқтисодиёти маълум маънода ўсаётганлигини кўраяпмиз”, – деб қўшимча қилди “Kaznex Invest” раиси ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, “биз ушбу маҳсулотни таклиф қилишимиз мумкин, ва бу ушбу мамлакатларга экспортни кўпайтириш имкониятларидан биридир”. “Унга акцизларга келсак, Ўзбекистон 400 ошиқ товар гуруҳларига акцизлар қўллайди. Бунга сабаб – ички бозорни ҳимоя қилишдан иборат, лекин, иккинчи томондан, бу импортни қимматлаштиради, яъни акциз ставкаси мол туридан келиб чиқиб, 5%дан 200%гача етади”, - деди Майкенов.

“Ўзбекистон бўйича қозоқ унига келсак, 2011 йилда Ўзбекистон қозоқ унига 15% импорт акцизи жорий қилди. Бунга кўра, ушбу мамлакатга ун экспорти қисқара бошлади. Музокаралар йўли билан ўтган йил январда уни 15%дан 11%га туширишга эришдик. Таҳлилий маълумотларга кўра, Ўзбекистон импортининг 95% қозоғистон уни билан қопланмоқда. Ўзбекистон биз учун ун сотиш бўйича асосий бозордир”, - деб таъкидлади “Kaznex Invest” расиси ўринбосари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: