Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги йиллик товар айланмаси $7 млрддан ошиқни ташкил этади

Дата: 19:54, 28-11-2014.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги йиллик товар айланмаси $7 млрддан ошиқни ташкил этади, деб хабар қилди Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ).

“Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги йиллик товар айланмаси $7 млрддан ошиқни ташкил этади”, – деди Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Фарида Мўминова жума куни “Буюк Ипак йўли ёқасидаги мамлакатларнинг биргаликдаги тараққиёти ва гуллаб яшнаши” номли халқаро конференция доирасида нутқ сўзлар экан.

Тожикистон вакиласининг қайд этишича, Буюк Ипак йўлининг қайта тикланиши товар айланмасини кўп марталаб оширишга имкон беради, шу билан бирга ҳудуднинг транспорт йўлларига босим ҳам ортади.

“Мамлакатларимизнинг денгизга чиқиш йўли йўқлигини ҳисобга олган ҳолда, биз Марказий Осиёда транспорт инфраструктурасини ривожлантиришга алоҳида эътибор беришимиз зарур”, – деб қўшимча қилди у.

Ф.Мўминованинг фикрига кўра, товар айланмасининг ошиши Марказий Осиё мамлакатлари ЯИМнинг ўсишига имкон беради.

“Буюк Ипак йўли ёқасидаги мамлакатларнинг биргаликдаги тараққиёти ва гуллаб яшнаши” номли халқаро конференцияси Қирғизистон Стратегик тадққотлар миллий институти ва Жогорку кенешнинг Халқаро масалалар бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган. Конференция ишида Қирғизистон, Россия, Хитой, Ўзбекистон, Озарбайжон, Ҳиндистонлик экспертлар қатнашмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: