Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия нефть нархларининг тушиб кетишидан $218 млрд йўқотдилар
Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия нефть нархларининг тушиб кетишидан $218 млрд йўқотдилар, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентлик томонидан ишлаб чиқилган нефть нархлари тушиб кетишидан йўқотганлар ва фойда кўрганлар ҳақидаги таҳлилий картага мувофиқ, энг кўп йўқотиш – $357 млрд Яқин Шарқ ҳудудига тўғри келди. Шимолий Африка $62 млрд, Саҳрои Кабирдан жанубдаги африка мамлакатлари $89 млрд, Лотин Америкаси $60 млрд йўқотган.
Канада ва Норвегия каби ривожланган давлатлар ҳам навбати билан $40 млрд ва $53 млрддан ажралган.
АҚШ, Осиё ва Европа эса бундан ютган. Хусусан, Осиё $393 млрд, АҚШ $180 млрд, Европа $300 млрд кутилмаган фойда кўрган.
“Яқин ва узоқ истиқболда нефть, газ, қайта тикланадиган қувват манбалари нархлари паст бўлади. Чунки таклиф ҳаддан ташқари катта”, - деб иқтибос келтиради Bloomberg BNEF компанияси вакили Майкл Либрайхдан.
Таҳлилчиларга кўра, энг инновацион ҳудудлар нефть баҳосининг ўтган йил июндан бошлаб 50% тушишидан $900 млрдфойда олади.
“Бу жаҳон иқтисодиётига фойда келтирмоқда, лекин дивидендлар тенг тақсимланмаяпти”, - деб ҳисоблашади Bloomberg агентлигида.