Марказий Осиё олий муфтийлари терроризмга қарши курашга чақирдилар

Дата: 17:31, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр.ЎзТАГ – Марказий Осиё уламоларининг биринчи форуми иштирокчилари экстремизм ва терроризмга қарши кураш чақириғи билан чиқдилар. Ушбу тадбир Қозоғистон Диний бошқармаси томонидан ташкил қилинди.

“Биз, Марказий Осиёнинг олий муфтий, олим ва форум иштирокчилари ислом олимлари, мусулмон оммасини экстремистик ва террорик ҳаракатларга қарши курашга, умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишга, ёшларда анъанавий дин тушунчаларини шакллантиришга чақирамиз”, - дейилади Алматида бўлиб ўтган форум иштирокчиларининг мурожаатида.

Марказий Осиё халқлари исломнинг маънавий асоси ёрдамида ўз анъаналарини ушбу диннинг умуминсоний қадриятлари ва урф-одатлари билан бойитгани таъкидланди.

“Биз ислом ва тинчлик бир бирига тенг тушунчалар эканлигини ёшларга тушунтиришимиз зарур. Биз “тинчлик”, “тотувлик”, “хотиржамлик” тушунчаларини англатувчи “ислом” сўзининг зўравонлик ва терроризм билан боғлаётган ташкилотларни қаттиқ айблаймиз. Чунки зўравонлик ва ёмонлик ислом билан бутунлай тескари тушунчалар. Ислом – жаҳоний диндир ва тинч ва тотув жамият қуришни мақсад қилади”, - деб таъкидланади мурожаатда.

Эслатиб ўтамизки, Марказий Осиё уламоларининг биринчи “Тотувлик ва Марказий Осиёдаги исломнинг анъанавий асослари” форуми Алматида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон олий муфтийлари, таниқли олимлар иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: